Бугун
45
Ўзбек

Кэррик Фернандешнинг танқидига жавоб берди: «Ростини айтсам, жуда жаҳлим чиқяпти»

Футбол
22 октябр, 00:00
Бунгача Бруну жамоанинг ўйин услубидан норози эканини билдирганди.
Кэррик Фернандешнинг танқидига жавоб берди: «Ростини айтсам, жуда жаҳлим чиқяпти»
Фото: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Комо Комо 4 : 1 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа сардори Бруну Фернандешнинг «Комо»га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувда қўлланилган тактик схемалардан норози эканига ўз муносабатини билдирди.

«Қандай тизимдан фойдаланишингиз ёки қандай тактика танлашингиздан қатъи назар, агар югурмасангиз, орқага қайтмасангиз ва ҳимояда ўз вазифангизни бажармасангиз, ғалаба қозона олмайсиз. Мен мағлубиятдан хафаман ва деярли ҳафсалам пир бўлди. Ростини айтсам, жаҳлим ҳам чиқяпти», — деди Кэррик матбуот анжуманида.

Қайд этиш лозим, учрашувдан кейин португалиялик яримҳимоячи жамоанинг ўйин услубидан норози эканини билдириб, прессинг бўйича танланган режа муваффақиятсиз бўлганига ишора қилганди.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» Италиядаги баҳсда «Комо»га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни пайтда Кэррик шогирдлари турнир жадвалида 3 очко билан 21-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар