Бугун
38
Ўзбек

«МЮ» Сарр билан шартнома имзоламоқчи

Футбол
21 октябр, 15:18
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
«МЮ» Сарр билан шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмоил Сарр билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар сенегаллик 28 ёшли футболчини ҳужумнинг бир нечта позициясида ўйнай олиши сабабли муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ «қизил иблислар» Саррга қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас. Футболчига «Нюкасл» ва «Сандерленд» жамоалари ҳам қизиқмоқда. Шунингдек, Туркия ва Саудия Арабистони клубларидан таклиф олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Сарр 2024 йилнинг август ойидан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар