ЕЧЛ умумий босқич 3-тури доирасидаги Мюнхенннинг «Бавария» клуби ва Лондоннинг «Арсенал» ўйини бўлиб ўтмоқда. Беллашув «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтмоқда.
Ўйиннинг 10-дақиқасида «Арсенал» яримҳимоячиси Букайо Сака жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Эберечи Эзе туширилди.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси умумий босқич 4-турида «Бавария» Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши (3 ноябр) майдонга тушади, «Арсенал» эса Праганинг «Славия» (4 ноябр) жамоаси билан баҳс олиб боради.
УЕФА Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида парижликлар айнан Лондоннинг «Арсенал» жамоасини мағлубиятга учратган эди — 1:1 (4:3 пен.). 2024/2025-йилги мавсумда ҳам бош соврин «ПСЖ»га насиб қилганди.