Live
2
Ўзбек

Артета «Бавария» ҳақида: «Айнан шундай рақибларга қарши ўйнашни истаймиз»

Футбол
21 октябр, 11:51
Лондонликлар устози ўзаро баҳс олдидан немис грандига юқори баҳо берди.
Артета «Бавария» ҳақида: «Айнан шундай рақибларга қарши ўйнашни истаймиз»
Фото: Gettyimages
21.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Бавария Бавария - : - Арсенал Арсенал

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич доирасидаги ўзаро ўйин олдидан Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига юқори баҳо берди.

«Шунчаки «Бавария»нинг таркибига, жамоанинг мураббийлик нуқтаи назаридан қанчалик аъло даражада тайёрланганлигига, унинг менталитетига ва ҳар бир ҳаракатидаги ишончга қарашнинг ўзи етарли. Бундан ташқари футболчилар индивидуал маҳорат эвазига ҳам вазиятлар яратишга қодир. Бу нарса улар ураётган голларда ва яратаётган вазиятларда ҳам сезилади. Айнан шундай рақибга қарши ўйнашни истаймиз. Биз бу чақириққа тайёрмиз ва ғалаба учун ҳаракат қиламиз», - дея мураббий сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» - «Арсенал» ўйини бугун, 21 октябр куни бўлиб ўтади ва Тошкентда 23:59да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар