«Динамо» жамоаси бугун Чархин қўрғонидаги футбол мактаби майдонида Биринчи лига вакили «Азур» жамоаси билан назорат баҳсини ўтказди.
Вадим Абрамов ва Андрей Пятницкий мураббийлигидаги кўҳна шаҳар жамоаларининг бу сафарги тўқнашуви ҳам ўртоқлик мақомида бўлса-да, қизиқарли ўтди. Шу куни мураббийлар штаби «Динамо» U21 жамоаси ёшларини ҳам синовдан ўтказишди.
Аралаш таркибдаги баҳсда «Азур» 3:0 ҳисобида олдинда эди, Анваржон Ҳожимирзаев 2-бўлимда захирадан майдонга тушгач, ҳет-трикка эришди ва яна битта голга Артём Радаев муаллифлик қилди – 4:3. Шу тариқа, Ҳожимирзаев туғилган кунида жамоамизга назорат баҳсида ғалаба келтирди.
Назорат ўйини. 21 октябр
«Динамо» - «Азур» - 4:3 (0:3)
Голлар: Ҳожимирзаев 3та, Радаев.
«Динамо» назорат ўйинида 1-лига жамоасидан устун келди
Футбол
21 октябр, 10:44
Беллашувда жами 7 та гол урилди.
Фото: Динамо ПФК