«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду оғир жароҳат олган «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелияни қўллаб-қувватлаб, унга далда берди.
«Футболдаги энг оғир курашлар кўпинча ҳеч ким кўрмайдиган курашлардир. Бу ҳиссиётни биламан, Квара. Аммо сени бугунги даражага олиб келган нарсаларни ҳеч қачон унутма ва қийин дамлар ҳали нималарга қодир эканингга шубҳа уйғотишига йўл қўйма. Ичингдаги оловни сақлаб қол. Энг яхши кунларинг ҳали олдинда», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия «Барселона»га қарши (4:2) ўйинда ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олган. Париж клуби хабар беришича, грузилиялик футболчи учун жарроҳлик амалиёти зарур. У катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади