Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Серж Гнабри УЕФА Чемпионлар Лигаси умумуий босқич 3-тури доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.
«Собиқ клубга қарши ўйинлар ҳар доим ўзгача бўлади. Мен у ерда ўсганман ва бу учрашувни интиқлик билан кутаман. Охирги марта Лондонда ўйнаганмиз. Илгари сен бирга тўп тепган одам мураббийлик қилаётган жамоага қарши майдонга тушиш бироз ноодатий. Нима бўлганда ҳам биз ғалаба қозонишни истаймиз, мана шу энг муҳими», - дея Серж Гнабри сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» - «Арсенал» ўйини бугун, 21 октябр куни Мюнхендаги «Алянц Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади