Бугун
38
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» эътиборини яна АПЛда тўп тепаётган ҳимоячига қаратди

Футбол
21 октябр, 10:32
«Нюкасл» қанот ҳимоячиси Люис Ҳолл яна манчестерликлар қизиқишига сабаб бўлмоқда.
«Манчестер Юнайтед» эътиборини яна АПЛда тўп тепаётган ҳимоячига қаратди
Фото: Gettyimages

«Нюкасл» яримҳимоячиси Люис Ҳолл яна «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишига сабаб бўлмқода. Бу ҳақда i News хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ушбу мавсум якунлангач, «Манчестер Юнайтед» ҳимояни жиддий қайта қуришни режалаштирмоқда. «Қизил иблислар» таркибни кучайтириш вариантларидан бири сифатида «Нюкасл»дан Ҳолл номзодини кўрмоқда, шунинг учун уни яна сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

22 ёшли англиялик футболчининг ўзи Манчестерга кўчиб ўтишга тайёр. Шу билан бирга, агар «Нюкасл» Ҳолл учун 95 миллион евродан ортиқ сўраса, «қизил иблислар» бу трансфердан воз кечиши ҳамда муқобил вариант ҳисобланган «Борнмут» аъзоси Адриан Трюфферга эътибор қаратади.

Ушбу мавсумда Холл барча мусобақаларни инобатга олганда 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ ҳимоячи «Нюкасл» билан шартномани 2031 йилгача узайтирган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар