Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов хизмат сафари билан Испанияга ташриф буюриб, Испания Қироллик футбол федерациясининг футзал йўналиши раҳбарияти билан учрашди.
ЎФФ матбуот хизмати хабар беришича, учрашув давомида Испания Қироллик футбол федерациясининг футзал департаменти раҳбари, мамлакат жамоасининг собиқ дарвозабони Паcо Седано, Испания миллий жамоаси бош мураббийи Феде Видал ҳамда бошқа расмийлар Ўзбекистон делегациясини Испаниядаги футбол ва футзал инфратузилмаси, мутахассислар фаолияти, шунингдек, спортчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.
Музокараларда икки федерация ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, айни пайтда Испанияда даволаниш жараёнини давом эттираётган Хосе Мария Мендес — Пулпис ҳам иштирок этди.
Музокаралар якунида томонлар иккита муҳим йўналиш бўйича келишувга эришди:
Ўзбекистон миллий терма жамоалари мураббийлари учун Испанияда малака ошириш ва амалиёт ўташ имкониятларини яратиш;
2027 йилда Ўзбекистон ва Испания миллий футзал жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
ЎФФ президенти Испания футзал раҳбари билан учрашди
Бошқалар
21 октябр, 11:16
Музокаралар якунида томонлар иккита муҳим йўналиш бўйича келишувга эришди:
Фото: Ўзбекистон футзали