Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Роберто Де Зерби жамоа ҳимоячиси Тосин Адарабиойо ҳақида фикрларини билдириб ўтди. АПЛ 7-тури доирасида «Ковентри»га қарши (3:1) баҳсда у биринчи марта асосий таркибда майдонга тушди.
«Тосин учун хурсандман, сабаби у ўйнашга муносиб футболчи. Шу билан бирга у ажойиб инсон. Бу жуда муҳим, жамоадаги ички муҳит учун бу ўта муҳим фактор», — дея Де Зерби сўзларидан иқтибос келтиради журналист Гэри Уорд.
Мураббий шу билан бирга Сенесини ҳам эътироф этиб ўтди. Ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»га қарши (1:1) яхши ўйин ўтказди.
Маълумот учун, ушбу мавсумда Тосин барча мусобақаларни инобатга олганда 3 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга ошириб улгургани йўқ.
Етти турдан кейин 6 очко жамғарган «Тоттенҳэм» Премер-лига жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.