Live
2
Ўзбек

Кулуcевски деярли бир ярим йилдан кейин майдонга қайтди

Футбол
19 октябр, 23:50
    1
Швециялик футболчи сўнгги бор 2025 йил 11 май куни майдонга тушган эди.
Кулуcевски деярли бир ярим йилдан кейин майдонга қайтди
Фото: Getty Images
19.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Тоттенҳэм Тоттенҳэм 3 : 1 Ковентри Сити Ковентри Сити

«Тоттенҳэм» ҳужумкор яримҳимоячиси Деян Кулусевски деярли бир ярим йиллик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди.

«Тақачилар» бош мураббийи Роберто де Зерби 26 ёшли футболчини АПЛ 7-тури доирасидаги «Ковентри»га қарши кечган учрашув (3:1)нинг 87-дақиқасида майдонга туширди. Бу Кулусевски учун 526 кун ичидаги илк ўйин бўлди. У сўнгги бор 2025 йил 11 май куни майдонга тушган эди. Швециялик футболчи жарроҳлик амалиётини талаб қилган оғир тизза жароҳатидан тикланди.

Қайд этиш лозим, Кулусевски майдонга тушган вақтда ҳисоб «Тоттенҳэм» фойдасига 2:1 эди. Қўшиб берилган олтинчи дақиқада Бен Дэвис лондонликларнинг учинчи голини уриб, беллашув тақдирига нуқта қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ковентри Сити Ковентри Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар