«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто де Зерби «Ковентри»га қарши ўйиндан (3:1) кейин журналистлар саволларига жавоб берди.
«Тақачилар» ўз майдонида Жеймс Мэддисон, Омар Мармуш ва Бен Дэвис киритган голлар эвазига ғалаба қозонди. Бу Лондон жамоасининг АПЛ ушбу мавсумидаги илк ғалабаси бўлди.
«Натижа, жамоанинг кайфияти ва руҳиятидан, ўтказиб юборилган голга кўрсатган муносабатидан мамнунман. Ростини айтсам, аввалги ўйинлардаги каби яхши ҳаракат қилмадик, аммо рақибимиз яхши ҳимояланганини ҳам эътироф этиш керак.
Энди ғалаба қозона олишимизга ишонишимиз лозим. Икки-уч мавсумдан кейин руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Мухлисларга раҳмат айтишимиз керак: улар кўп азият чекишди, аммо бугун жамоани ажойиб қўллаб-қувватлашди», — деди де Зерби BBC Sport’га берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, «Тоттенҳэм» 7 турдан кейин 6 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади