Англия Премер-лигаси 2026 йилнинг Рождество ва Янги йил байрамлари даврида ўтказиладиган учрашувлар тақвимини расман тасдиқлади.
Мусобақанинг 17, 18 ва 19-турлари учун сентябр ойида эълон қилинган жадвал ўзгаришсиз қолдирилди.
АПЛ расмий сайтида таъкидланишича, байрам кунлари футболчиларнинг тикланишига етарли вақт ажратиш мақсадида жамоаларнинг кетма-кет учрашувлари орасида камида 60 соатлик танаффус бўлиши белгиланди.
Бу қарор еврокубоклар ва миллий жамоалар тақвими кенгайгани сабаб клубларга тушаётган юкламани камайтиришга қаратилган.
Аввалги йилларда Англия клублари 26 ва 28 декабр кунлари ҳам майдонга тушган. Айрим ҳолатларда футболчиларга ҳатто 48 соатлик тўлиқ дам олиш вақти ҳам берилмаган.
АПЛ 17-тури тақвими (Тошкент вақти билан):
26 декабр, шанба — Boxing Day
17:30 — «Астон Вилла» – «Лидс»
20:00 — «Эвертон» – «Сандерленд»
20:00 — «Фулҳэм» – «Брайтон»
20:00 — «Ипсвич» – «Брентфорд»
20:00 — «Тоттенҳэм» – «Борнмут»
22:30 — «Ҳалл Сити» – «Ливерпул»
19:00 — «Ковентри» – «Челси»
27 декабр, якшанба
01:00 — «Нюкасл» – «Манчестер Сити»
19:00 — «Ковентри» – «Челси»
21:30 — «Манчестер Юнайтед» – «Ноттингҳэм Форест»
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади