Бугун
26
Ўзбек

Лапорта: «Бу мавсумдаги мақсадимиз — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш»

Футбол
19 октябр, 16:44
Жоан жамоасининг бу мавсумдаги мақсадларига тўхталди.
Лапорта: «Бу мавсумдаги мақсадимиз — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш»
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг бу мавсумдаги муваффақиятли ўйини ҳақида фикр билдирди.

Каталонияликлар Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида кетма-кет 11 та ғалабага эришди.

«Барселона» кўп меҳнат қилаётгани, масъулият ва интизом билан иш олиб бораётгани учун устунликка эришмоқда. Мақсадимиз — Испания футболидаги устунлигимизни давом эттириш. Шунингдек, Европа футболида ҳам етакчилик қилишни истаймиз. Энг асосий мақсад сифатида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйганмиз. Сўнгги йилларда биздан узоқлашиб келаётган ушбу совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз», — дея Лапортанинг сўзларини The Touchline нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби 20 октябр куни Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши беллашади.

Маълумот учун, Испания чемпионатида «Барселона» 9 та турдан кейин 27 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар