Бугун
26
Ўзбек

Европанинг 4 клуби Жерар Мартинга даъвогарлик қилмоқда

Футбол
19 октябр, 16:51
Жерар 2023 йилда «Корнеля» клубидан «Барселона»га ўтган.
Европанинг 4 клуби Жерар Мартинга даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ва «Тоттенҳэм» жамоалари «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда Fussball News нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар ҳимоячисига «Бавария» ва «Интер» жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Қайд этилишича, мутахассислар испаниялик 24 ёшли футболчининг марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олишини юқори баҳоламоқда.

Бироқ Флик футболчини ўз режаларига киритган ва уни қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпти. Шу сабаб келишув амалга ошиши бироз қийин бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жерар 2023 йилда «Корнеля» клубидан «Барселона»га ўтган. Бу мавсумда у каталонияликлар сафида 9 та учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар