Live
1
Ўзбек

«Барселона» ва АПЛнинг икки гранди «Бетис» ҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
20 октябр, 05:35
«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик Натан учун каталонияликлар билан рақобатлашиши мумкин.
«Барселона» ва АПЛнинг икки гранди «Бетис» ҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

Испаниянинг «Бетис» клуби марказий ҳимоячиси Натан 2027 йилда фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, бразилиялик футболчига Англиянинг икки гранди — «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» ҳам ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун курашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Натан ушбу мавсум барча мусобақаларда тўққизта баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали бразилиялик ҳимоячининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бетис Бетис
Бугунги янгиликлар