Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» «Борнмут» ва «Монако» яримҳимоячиларига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
20 октябр, 03:35
Аввалроқ Нмеча мерсисайдликлар сафига ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.
«Ливерпул» «Борнмут» ва «Монако» яримҳимоячиларига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Ливерпул» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт ва «Монако» футболчиси Ламин Камарани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, Андони Ираола тайинланганидан кейин Скотт мерсисайдликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган. Англиялик футболчи испаниялик мутахассис билан «Борнмут»да бирга ишлаган.

23 ёшли яримҳимоячининг трансфери «Ливерпул»га тахминан 100 миллион фунтга тушиши мумкин. Шунингдек, футболчига «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Марказий яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун нисбатан арзонроқ вариант Камара бўлиши мумкин. Ўтган ёзда сенегаллик футболчи «Челси»га ўтишга яқин турган, аммо «Монако» музокараларнинг сўнгги босқичида битимни амалга оширишдан бош тортган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Скоттнинг трансфер нархи 70 миллион евро, Камараники эса 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, АПЛнинг 7-туридан кейин «Ливерпул» турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда ва пешқадам «Манчестер Сити»дан 9 очкога ортда қолмоқда.

Аввалроқ Феликс Нмеча мерсисайдликлар сафига ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар