Live
1
Ўзбек

«Астон Вилла» муҳим футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин

Футбол
20 октябр, 05:15
Бирмингҳэм клуби яримҳимоячи Эмилиано Буендия билан музокараларда сезиларли муваффақиятга эришди.
«Астон Вилла» муҳим футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» раҳбарияти жамоа яримҳимоячиси Эмилиано Буендия билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Dailiy mail хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли давом этмоқда ва янги келишув тузилиши кутилмоқда.

29 ёшли аргентиналик футболчи 2021 йилда «Норвич»дан «Астон Вилла»га ўтган. Бирминҳэм клуби унинг трансфери учун 38,4 миллион евро тўлаган.

Буендия ушбу мавсум барча мусобақаларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, Буендия ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнайди ва «Астон Вилла» сафида 2021 йилдан буён тўп сурмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар