Англиянинг «Ливерпул» клуби ўз олдига ушбу мавсум давомида «Астон Вилла» яримҳимоячиси Йоҳан Манзамбини кузатиб боришни мақсад қилиб олган. Кейинчалик клуб 2027 йил ёзида футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли футболчини ливерпулликлар Алексис Макаллистерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ аргентиналик яримҳимоячига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Манзамби «Астон Вилла» сафига ўтган ёзда бориб қўшилган эди. Ушбу мавсумда швейцариялик барча мусобақаларни инобатга олганда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 65 млн еврога баҳоламоқда.