Live
3
Ўзбек

Араухонинг кейинги режалари маълум

Футбол
16 октябр, 08:13
    6
Футболчи мавсум якунлангач, каталонияликлар устози билан суҳбатдан кейин бир қарорга келади.
Араухонинг кейинги режалари маълум
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Ливерпул» клуби ҳимоячиси Роналд Араухонинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Уругвайлик футболчи инглиз гранди сафида ижара асосида тўп тепмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи ҳамон «Барселона»га тегишли.

Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, Араухонинг ижара шартномасида уни 55 миллион еврога сотиб олиш бўйича банд мавжуд. Трансфер бевосита футболчининг қарорига боғлиқ бўлиши таъкидланмоқда.

Араухонинг устувор мақсади «Барселона»га қайтиш ҳисобланади. У «Ливерпул»даги ижара муддатини каталонияликлар устози Ҳанс-Дитер Флик учун ўз салоҳиятини исботлаш имконияти деб билади. Қайд этилишича, футболчи ижарадан сўнг, ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин германиялик мутахассис билан суҳбатлашмоқчи.

Маълумот учун, «Ливерпул» таркибида Араухо барча мусобақаларни инобатга олганда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар