Ҳозирда эркин агент мақомида бўлган ҳужумкор яримҳимоячи Жейдон Санчо фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириш имкониятига эга, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги ўзининг саҳифаси орқали.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида англиялик қанот футболчисида Испания чемпионатидан таклиф борлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Санчони сотиб олишга «Хетафе» қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи «Манчестер Сити» клуби академияси битирувчиси ҳисобланади. Профессионал даражада яримҳимоячи Дортмунднинг «Боруссия», Лондоннинг «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Астон Вилла» клубларида ўйнаган.
Маълумот учун, Санчо Англия миллий жамоаси либосида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади