Бу ҳақда унинг опаси Элма Авейру Лиссабондаги китоб тақдимотида маълум қилди. Қизиғи, тақдимотда Португалия миллий жамоа бош мураббийи Жорж Жезуш ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду бош мураббий билан келишмовчилик туфайли миллий жамоа қароргоҳини тарк этганди. Кейинроқ форвард Осиё Элит Чемпионлар Лигаси доирасида «Нефтчи»га қарши ўйиндан сўнг: «Бугунги баҳсда муҳим ғалабага эришдик», деб фикр билдирди.
«Катта эҳтимол йўқ. Бу ҳолатда ҳа деган жавобдан кўра, йўқ дейишим тўғрироқ, ҳақиқатга яқинроқ. Ўйлайманки, бу вазиятда уларнинг иккаласи ҳам — Криштиану ҳам, Жорже Жезуш ҳам ўзларини жабрланган деб ҳис қилишади. Бу мен эмас, улар бошидан кечирган вазият, мен укам учун гапиряпман. Ўйлайманки, бу тўхтаб қолган вазият, кўрамиз нима билан тугашини».
Ҳужумчининг опаси ярашиш эҳтимоли ҳақида ҳам гапирди:
«Билмадим, бу жуда қийин. Бизга хиёнат қилишса, кейин нормал ҳаётга қайтиш жуда қийин».
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади