Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан ўзаро муносабатлари ҳақида очиқ гапирди ва улар биргаликда иштирок этган тақдирлаш маросимларидаги қизиқ бир воқеани эслади.
«Биз 15 йил давомида тақдирлаш маросимларида бир саҳнада эдик ва ҳар доим бир-биримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганмиз. Унга бошловчилар ва меҳмонларнинг инглиз тилида нималар гапираётганини таржима қилиб берганимни жуда яхши эслайман. Бу ҳақиқатан ҳам жуда кулгили эди.
Лео менга доимо катта ҳурмат билан муносабатда бўлган. Албатта, у ўз клубининг манфаатларини ҳимоя қилган, мен эса ўз клубим шарафини ҳимоя қилганман. У ўз миллий жамоаси учун курашган, мен ҳам ўз миллий жамоам учун. Аммо бу фақат соғлом спорт рақобати эди. Ишончим комилки, шу йиллар давомида биз бир-биримизни доимо олға интилишга ва янада ривожланишга ундаб келганмиз», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради The Touchline.
Роналду: «Месси билан бир-биримизни олға интилишга ва ривожлантиришга ундаб келганмиз»
Футбол
12 октябр, 15:05
Португалиялик ҳужумчи аргентиналик форвард билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images