Live
4
Ўзбек

Арбелоа: «Балки, билмассиз: дунёнинг энг яхши клубида бош мураббий бўлганман»

Футбол
12 октябр, 11:03
    13
«Фулҳэм» устози истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Арбелоа: «Балки, билмассиз: дунёнинг энг яхши клубида бош мураббий бўлганман»
Foto: Getty Images

«Фулҳэм» бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоанинг омадсиз ўйинлари ва Англия чемпионатини муваффақиятсиз бошлагани ортидан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

Испаниялик мутахассис шогирдлари АПЛнинг дастлабки 6 та ўйинида атиги 2 очко жамғарган ва турнир жадвалининг сўнгги ўрнида бормоқда.

«Балки, сиз менинг кимлигимни билмассиз, аммо мен дунёнинг энг яхши клубида ўйнаганман ва унинг бош мураббийи бўлиб ишлаганман. Эҳтимол, бу сизга маълум эмасдир, лекин шуни айтмоқчиманки, босим менга болалигимдан ҳамроҳ бўлиб келган.

Бу — футболнинг ҳам ўйинчилар, ҳам мураббийлар учун мутлақо табиий қисми. Ҳатто менга бу босимни ҳис қилиш ёқади ва заррача ҳам қўрқувни ҳис қилмаяпман. Агар қўрқсангиз, футбол мураббийи бўлиб ишлай олмайсиз. Ҳозир биздан талаб қилинаётган ягона нарса — астойдил меҳнат қилиш, тўғри қарорлар қабул қилиш ва футболчиларга ишонч бағишлаш»
, — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Алваро Арбелоа Хаби Алонсо истеъфога чиқарилганидан сўнг Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий вазифасини вақтинча бажарганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар