Live
3
Ўзбек

Кубарси: «Ямал «Олтин тўп»га лойиқ. Унинг ўзи айтмаса ҳам, буни ҳамма билади»

Футбол
12 октябр, 13:49
«Барселона» ҳимоячиси жамоадошининг совринга даъвогарлиги ҳақида гапирди.
Кубарси: «Ямал «Олтин тўп»га лойиқ. Унинг ўзи айтмаса ҳам, буни ҳамма билади»
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси жамоадоши Ламин Ямалнинг 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотига даъвогар экани ҳақида фикрларини билдирди.

— Ламиннинг ўзини «Олтин тўп»га лойиқ деб ҳисоблаётгани сизни ҳайратга соладими?

— Ламин дунёдаги энг яхши футболчи эканини ҳамма билади. Ҳатто у буни ўзи айтмаган тақдирда ҳам, ҳамма буни яхши билади. Албатта, у «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ.

Жаҳон чемпионатидаги ўйиним ва ўтказган мавсумимни ҳисобга олсак, мен ҳам ушбу мукофотга даъвогар бўлишим мумкин эди. Аммо мен кўзга ташланмасликни афзал кўраман, Ламин эса оммавий ахборот воситаларининг эътиборида,
— дея Кубарсининг сўзларини келтиради AS.

Бу мавсумда 19 ёшли Ямал «Барселона» сафида барча мусобақаларда 8 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар