«Барселона» раҳбарияти яримҳимоячи Дани Олмонинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби испаниялик 28 ёшли футболчига «Бавария»дан қизиқиш бўлаётганига қарамай, уни сотишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» Олмо учун 80–90 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манбага кўра, клуб раҳбарияти бундай вариантни истисно қилган.
Олмони «Барселона»дан олиб кетишнинг ягона йўли — шартномада кўрсатилган товон пулини тўлаш. Расмий маълумотларга кўра, футболчининг шартномасидаги товон пули 500 миллион еврони ташкил қилади.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охирида якунига етади.
Бу мавсумда Дани барча турнирларда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади