Live
4
Ўзбек

Биринчи лига. «Бунёдкор-2» молиявий муаммолар сабаб Самарқандга бормайди

Футбол
12 октябр, 08:35
Самарқанд клубига техник ғалаба ёзилди.
Биринчи лига. «Бунёдкор-2» молиявий муаммолар сабаб Самарқандга бормайди
Фото: Гулистон ПФК

Биринчи лиганинг 18-тури доирасида «Бунёдкор-2» Самарқандда «Шердор» меҳмони бўлиши лозим эди.

ПФЛ матбуот хизмати хабар берищича, 9 октябр куни «Бунёдкор ФЖ» мазкур сафар учрашувига бора олмаслигини Лигага расман маълум қилди.

«Клуб томонидан тақдим этилган хатда ушбу қарорга молиявий қийинчиликлар сабаб сифатида кўрсатилган. «Бунёдкор» раҳбарияти жамоани сафарга юбориш имконияти мавжуд эмаслигини билдирган.

Шу муносабат билан, Биринчи лиганинг 18-туридан ўрин олган «Шердор» — «Бунёдкор-2» учрашуви ўтказилмайди. Мазкур ҳолат юзасидан Биринчи лига регламентига мувофиқ равишда «Бунёдкор-2»га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, «Шердор» клубига эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди.

Лига 13 октябр куни ўтказилиши режалаштирилган «Шердор» — «Бунёдкор-2» учрашуви билан боғлиқ барча ташкилий ишларни тўхтатади», - дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Sherdor Sherdor
Бугунги янгиликлар