Live
13
Ўзбек

«Бунёдкор» «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади

Футбол
10 октябр, 01:00
    4
Клуб стадионининг чими билан боғлиқ муаммо ҳозиргача ечилгани йўқ.
«Бунёдкор» «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади
Фото: FC Bunyodkor
16.10.2026, 10:00 Ўзбекистон Суперлигаси Бунёдкор Бунёдкор - : - Сўғдиёна Сўғдиёна

«Бунёдкор» Суперлига 24-тур доирасидаги «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

«Бунёдкор» стадионининг чими билан боғлиқ муаммо ҳозиргача ечилгани йўқ. Айни вақтда клуб унинг парваришини давом эттирмоқда.

Суперлига 24-тури доирасида «қалдирғочлар» «Сўғдиёна» клубини қабул қилиши лозим эди. 16 октябр санасига белгиланган учрашув учун стадион топишда муаммо юзага келди.

Бир кун кейин «Локомотив» ўз стадионида расмий учрашув ўтказишидан келиб чиқиб, бу вариант йўққа чиқди. «Жар» ва «Олимпия» стадионларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

«Пахтакор» эса Элит Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокидан келиб чиқиб, стадион масаласида «Бунёдкор» билан келиша олмади. Олмалиқ шаҳрида «Сурхон» ўзининг уй учрашувларини ўтказмоқда.

Шундан келиб чиқиб, «Бунёдкор» рақиби майдонига боришга қарор қилди. Беллашув 16 октябр куни 19:00 да старт олади», — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар