Испания чемпионатининг 8-турида «Атлетико» меҳмонда «Алавес»га қарши беллашди. Унда 2:1 ҳисобида «матрасчилар» ғалаба қозонди.
Ушбу беллашувда дастлаб 33-дақиқада меҳмонлар сафида Грималдо гол уриб, ҳисобни очди. Танаффус олдидан эса Бойе пеналтидан мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 87-дақиқада Ромеро ғалаба голига муаллифлик қилди. 61-дақиқада мезбонлар футболчиси майдондан четлатилди.
Бу ғалабадан сўнг «матрасчилар» 19 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Алавес» эса 11 очко тўплаб, 6-поғонада.
Ла Лига. 8-тур
Алавес — Атлетико 1:1
Голлар: Бойе 45+6 пеналти – Грималдо 33
Алавес: Сивера, Теналя, Отто, Валентини (Коски, 71), Перес, Реббач, Ибанес, Бланко, Суарес (Манас, 79), Мартинес (Диас, 64), Бойе.
Атлетико: Облак, Лоренте, Ромеро, Ле Норманн (Ҳанско, 62), Грималдо, Коке, Кардосо, Симеоне (Сёрлот, 73), Барриос (Ли Канг Ин, 57), Лукман (Алварес, 47), Дэвид (Баэна, 47).
Огоҳлантиришлар: Лукман 45, Ле Норман 45+2
Четлатиш: Перес 61
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади