Live
13
Ўзбек

Ширер: «Иккинчи бўлимда «Арсенал» тўп билан яхшироқ муомалада бўлди»

Футбол
10 октябр, 11:47
Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси лондонликларнинг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Ширер: «Иккинчи бўлимда «Арсенал» тўп билан яхшироқ муомалада бўлди»
Фото: Gettyimages
10.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Арсенал Арсенал 2 : 1 Лидс Лидс

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Алан Ширер Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг иродали ғалабаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Микел Артета шогирдлари АПЛ олтинчи турида «Лидс»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

«Беллашувнинг иккинчи бўлимда «Арсенал» тўп билан анча яхши муомалада бўлди. Биринчи бўлимда ўйин секин, пассив ва бироз суст бўлди. Жамоа майдон бўйлаб жуда кўп марта ён томонга узатмаларни амалга оширди ва етарлича кескинлаштирувчи узатмалар кузатилмади» - дея Шерернинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 15 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Манчестер Сити»да ҳам худди шунча очко мавжуд бўлиб, «шаҳарликлар» захирасида битта ўйин бор. «Лидс» эса 9 очкоси билан қолмоқда ва ҳозирча бешинчи ўринни банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Лидс Лидс
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар