Live
10
Ўзбек

Калафиори пеналтини ҳисобга олмаганда, АПЛдаги самарали ҳаракатлар бўйича «Арсенал» етакчисига айланди

Футбол
10 октябр, 12:59
Лондонликлар қанот ҳимоячиси АПЛ янги мавсумини муваффақиятли бошлади.
Калафиори пеналтини ҳисобга олмаганда, АПЛдаги самарали ҳаракатлар бўйича «Арсенал» етакчисига айланди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳимоячиси Рикардо Калафиори Англия Премер-лигасининг янги мавсумини анча муваффақиятли бошлади. Италиялик футболчи чемпионатнинг олти беллашувида 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Opta мутахассисларининг хабар беришича, Калафиори Премер-лиганинг бу мавсумида пеналтидан урилган голларни ҳисобга олмаганда, «тўпчилар»нинг самарали ҳаракатлари бўйича етакчисига айланди (3).

Маълумот учун, АПЛ олтинчи тури доирасида «Лидс» устидан ғалаба қозонганидан сўнг (2:1), Микел Артета жамоаси 15 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда лондонликлар «Ноттингҳем Форест» билан меҳмонда тўқнаш келишади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар