Италия чемпионатининг 6-турида «Интер» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилади. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Дастлаб 13-дақиқада Сучич ҳисобни очди. 18-дақиқада Чалхонўғли пеналтидан иккинчи голни урди. Орадан бироз ўтиб, Тюрам учинчи голга муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг Кристиан Киву жамоаси турнир жадвалида 16 очко билан 1-ўринга кўтарилди. «Парма» эса 14 очко жамғариб, 14-поғонани эгаллаган.
А Серия. 6-тур
Интер — Парма 3:0
Голлар: Сучич 13, Чалхонўғли 18 пеналти, Тюрам 31
Интер – Мартинес, Павар, Биссек, Карлос Аугусто, Диуф (Спенц, 74), Сучич, Чалхонўғли (Станкович, 61), Мхитарян, Димарко (Луис Энрике, 73), Эспозито (Бонни, 61), Тюрам (Лаутаро Мартинес, 61).
Парма – Корви, дел Прато, Тройло, Карлос, Валери, Кейта, Серро, Туре (Фриган, 84), Элпҳеге (Ромеро, 62), Фаббиан (Лонтани, 62).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади