Live
26
Ўзбек

Мхитарян Саудия Арабистони, Арманистон ва МЛС клубларига ўтиш вариантларини истисно қилди

Футбол
10 октябр, 09:39
«Интер» яримҳимоячиси пул ҳеч қачон унинг асосий мақсади бўлмаганини таъкидлади.
Мхитарян Саудия Арабистони, Арманистон ва МЛС клубларига ўтиш вариантларини истисно қилди
Foto: Getty Images

«Интер» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини Саудия Арабистони, Арманистон ёки МЛСда давом эттиришни кўриб чиқмаётганини маълум қилди. 37 ёшли футболчи бу ҳақда Арманистон телевидениесига берган интервюсида гапирди.

«Мен бундай имкониятни истисно қиламан, чунки пул мен учун ҳеч қачон асосий мақсад бўлмаган. Мен ҳеч қачон пул учун футбол ўйнамаганман. Клубларни алмаштирганимда ҳам ўз амбицияларим, мақсадларим ва болалигимдан пайдо бўлган орзуларимга интилганман. Бу орзулар бутун фаолиятим давомида менга ҳамроҳ бўлди», — деди Мхитарян.

Арманистонлик футболчи фаолияти давомида турли Европа клубларида ўйнаган ва ҳозирда Италиянинг «Интер» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Маълумот учун, Мхитаряннинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. У ушбу мавсумда икки ўйинда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар