Live
12
Ўзбек

Моуринио: «Интер» бу йил требл қайд этишга қодир. Умид қиламанки, бунга эриша олмайди»

Футбол
10 октябр, 07:30
    16
«Реал» устози миланликларнинг имкониятларини юқори баҳолади, шунингдек, «Рома» афсонаси Тотти ҳақида фикр билдирди.
Моуринио: «Интер» бу йил требл қайд этишга қодир. Умид қиламанки, бунга эриша олмайди»
Foto: Getty Images

«Интер» ва «Рома» клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринио «Интер»нинг ушбу мавсумда требл қайд этиш имкониятлари ҳақида гапирди. Шунингдек, португалиялик мутахассис Рим клуби раҳбарлари ва Франческо Тоттининг жамоадаги келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Интер» бу йил требл қайд этишга қодир. Табиийки, уларнинг бунга эриша олмаслигини истайман, аммо жамоада бундай муваффақиятга эришиш учун мутлақо барча имкониятлар мавжуд», — деди Моуринио Cорриере делло Спорт нашрига берган интервюсида.

Мутахассис «Рома»нинг америкалик эгалари Ден ва Райан Фридкинлар билан муносабатлари ҳақида ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, агар Римда Фридкинлар оиласини учратиб қолса, улар билан ҳеч қандай муаммосиз саломлашади. Моуринио ҳеч кимга нисбатан кек сақлай олмаслигини айтди.

Шу билан бирга, португалиялик мутахассис «Рома» афсонаси Франческо Тотти ҳануз клуб манфаатлари йўлида фаолият юритмаётганини тушунмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Моуринио бошчилигида «Интер» 2009/10 йилги мавсумда требл қайд этган. Миланликлар Чемпионлар лигаси, Италия чемпионати ва Италия кубогида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, португалиялик мутахассис 2024 йил январида «Рома» бош мураббийлигидан кетган. Унинг истеъфоси клубнинг америкалик эгалари Ден ва Райан Фридкинлар қароридан кейин амалга оширилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар