Live
12
Ўзбек

Киву: «Ниҳоят, биз яна Спенснинг табассумини кўрамиз»

Футбол
10 октябр, 09:06
Миланликлар устози ҳимоячининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
Киву: «Ниҳоят, биз яна Спенснинг табассумини кўрамиз»
Фото: Gettyimages
34’ Италия А серияси Интер М Интер М 3 : 0 Парма Парма

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоа ҳимоячиси Жед Спенснинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Жед бир ҳафтадан буён биз билан шуғулланмоқда. Душанба кунидан бошлаб у ҳеч қандай чекловларсиз ишлаяпти ва уни умуман оғриқлар безовта қилмаяпти. Биз у қайтаётганидан жуда хурсандмиз. Ниҳоят, биз яна унинг табассумини кўришимиз, майдондаги ҳаракатларидан завқ олишимиз мумкин», — дея Киву сўзларидан иқтибос келтирди Inter Xtra.

Маълумот учун, «Интер» Спенсни Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубидан шу йил ёзда 30 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Бироқ ҳозирча Англия миллий жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси «нерадзурри» сафида дебют қилишга улгурганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябр куни «Интер» А Серия 6-тури доирасида «Парма»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Парма Парма
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар