Live
2
Ўзбек

Дармиан — «Болоня» футболчиси

Футбол
9 октябр, 04:26
Жамоасиз бўлиб турган ҳимоячи фаолиятини яна А Серияда давом эттиради.
Дармиан — «Болоня» футболчиси
Foto: Bologna

«Болоня» Маттео Дармианни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Италиялик 36 ёшли ҳимоячи А Серия клуби билан 2027 йил 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Дармиан сўнгги 6 мавсумни «Интер» сафида ўтказганди. У, шунингдек, Италия миллий жамоаси, «Манчестер Юнайтед», «Милан», «Торино» ва «Парма» клубларидаги ўйинлари орқали ҳам танилган.

Футболчи ўтган мавсумда А Серияда атиги 6 та ўйинда майдонга тушган, 2024/25 йилги мавсумда эса 29 та баҳсда 3 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар