«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Ҳайнц Румменигге клубнинг икки муҳим футболчиси — ҳужумчи Ҳарри Кейн ва вингер Майкл Олисенинг келажаги борасида ишонч билан фикр билдирди.
«Уларнинг ҳар иккиси ҳам «Бавария»да узоқ йиллар давомида тўп тепишни истайди. Умид қиламанки, Ҳарри тез орада шартномасини узайтиради. Бунга жуда ишонаман. Ундан кейин эса Майкл ҳам битимни узайтиради, деган умиддаман.
Уларнинг «Бавария»да яна кўп йиллар қолишини истардим. Биз клубда Кейн ва Олисе каби «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар қаторига кирадиган икки футболчимиз борлигидан ўзимизни жуда бахтли деб ҳисоблашимиз мумкин. Бундай жаҳон даражасидаги футболчилар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Улар анчадан бери жамоамиз учун жуда муҳим рол ўйнаб келишмоқда», — дея Руммениггенинг сўзларини келтиради Bayern Germany саҳифаси.
«Бундай ўйинчилар доим ҳам учрайвермайди» — Румменигге Кейн ва Олисенинг «Бавария»даги келажаги ҳақида
Футбол
9 октябр, 06:20
Мюнхен клуби вакиллари жамоада «Олтин тўп»га даъвогар икки футболчи борлигидан мамнун.
Foto: Getty Images