«Бавария» ҳужумкор яримҳимоячиси Майкл Олисе Бундеслигада сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати расмий сайт орқали хабар берди.
Ойнинг энг яхши футболчиси совринига, шунингдек, «Майнц» ҳужумчиси Филлип Титц, «Байер» ҳимоячиси Мигел Гутиеррес, «Фрайбург» форварди Игор Матанович, «Штутгарт» ҳимоячиси Максимилиан Миттелштедт ва «Фрайбург» яримҳимоячиси Янник Энгелхардт ҳам даъвогарлик қилган.
Маълумот учун, франциялик футболчи сентябр ойида Бундеслигада учта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Франциялик футболчи 2024 йил ёзидан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.