Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Миллатлар лигаси 3-турида Греция билан (2:2) баҳсдан сўнг фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Хави бошқарувидаги «апелсинлар» cафида илк голни айнан «Ливерпул» cардори урди.
«Шубҳасиз, иккала бўлим бир-биридан кескин фарқ қилди. Биринчи бўлимда рақиб биздан устун келди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Биз рақибга, айниқса яккакурашларда ютқаздик. Бундай бўлмаслиги керак. Лекин натижадан хафа бўлмаслигимиз ва буни тўғри қабул қилишимиз керак», — дея ван Дейкнинг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.
Маълумот учун, А 2-гуруҳида Греция 7 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Нидерландия эса 5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида 4 октябр куни Греция Германия билан, Нидерландия эса Сербия билан ўйнайди.