Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият жамоа ичидаги муҳитга таъсир қилаётган-қилмаётгани ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, у Миллатлар лигаси 3-турида Дания (4:2) устидан қозонилган ғалабага ҳам тўхталди.
— Ғалаба ҳар доим ёқимли. Ўйиндан кейин таҳлил ўтказамиз ва ўсишни кўрамиз. Сўнгги йилларда бу ерга келиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган нечта жамоа бўлганини билмайман. Бу Дания 15 йил аввалги Дания эмас. Кейин менга прессинг ҳам ёқди, у ҳам жуда маъқул бўлди. Мени аллақачон табриклашди ва Португалия жуда яхши ўйнаётганини айтишди.
— Футболчилар сизга ишонч билдиришаётганини ҳис қиляпсизми?
— Улар мен билан эмаслигини кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ. Муҳими, биз нима қилишимиз кераклигидир. Ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин, аммо бу жамоани бўлмайди ва бизни ажратмайди.
— Барча шов-шувлар фонида бу ғалаба янада муҳим бўлдими?
— Асосийси — ғалаба қозониш! Бу мураббийнинг ҳаёти. Мураббийнинг иши шу, бу нима эканини биласиз. Ҳаммасини унутинг... Бу ғалаба деб аталади», — дея Жезушнинг сўзларидан келтиради Record нашри.