Live
5
Ўзбек

Ҳамробеков: «Миллий жамоада авлодлар алмашинуви бўляпти»

Футбол
1 октябр, 12:50
    12
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Сурияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳамробеков: «Миллий жамоада авлодлар алмашинуви бўляпти»
Фото: ЎФА
01.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 4 : 1 Сурия Сурия

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков Сурияга қарши ўйин (4:1)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба доим ёқимли бўлган. Ҳозир миллий жамоада авлодлар алмашинуви бўляпти десак ҳам бўлади.

Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Мухлислар ҳам мамнун бўлишди деган умиддаман. Энди Жанубий Кореяга қарши баҳсга эртадан тайёргарлик кўрамиз.

— Айнан мана шу иккита ўйиндаги ҳисоб — 3:1 ва 4:1. Рақиб томонда бироз бўшашиш юз бердими ёки ўзимиз вазиятлардан унумли фойдаландикми? Нима деб ўйлайсиз?

— Энди ўзимизнинг ўша ўзгаришлар ҳам, ўзимиз томонидан ҳам ва рақибнинг ҳам ўша хатоларидан унумли фойдаландик десак ҳам бўлади. Ўша сиз айтган иккала вазият ҳам бор.

— Сурияга қарши олдин ҳам ўйнагансиз. Умуман олганда, бугунги Сурия қандайдир ўзига ўхшамади деб ўйлайман. Бу сизни ҳам қандайдир ажаблантирдими?

— Иордания билан ўйинларни таҳлил қилганимизда, улар бироз яхшироқ кўринишганди. Иордания ҳам Осиёда ўз ўрнига эга жамоа, улар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган. Лекин бугун ҳисоб йирик бўлди.

— Кейинги ўйин Жанубий Корея билан, яна бир жиддий рақиб. Сизнинг бу беллашув олдидан фикрларингиз қандай?

— Менимча, бу FIFA кунларидаги энг жиддий, энг кучли ва энг яхши ўйинимиз Жанубий Кореяга қарши бўлади деб ўйлайман», — деди Ҳамробеков.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Сурия Сурия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар