Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун, 1 октябр куни Сурияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик баҳсида қайси ҳакамлар ишлаши маълум бўлди.
ЎФА матбуот хизмати ёзишича, беллашувни тожикистонлик FIFA ҳаками Сайёджон Зайниддинов бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Исмоил Нуралиев ва Фарҳод Куралов ёрдам беради.
Маълумот ўрнида, ўйин «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Аввалроқ Фабио Каннаваро жамоаси Эрон (3:1) миллий жамоасини мағлубиятга учратганди. Ушбу FIFA кунларидаги сўнгги ўртоқлик баҳси 6 октябр куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўтказилади.
Ўзбекистон — Сурия ўйинини тожикистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқаради
Футбол
1 октябр, 04:30
4
Бош ҳакам вазифасини FIFA рефериси Сайёджон Зайниддинов бажаради.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади