Live
1
Ўзбек

Анри «Манчестер Сити» иши бўйича эҳтимолий жазони адолатсиз деб атади

Футбол
1 октябр, 06:00
Франциялик собиқ ҳужумчи молиявий қоидалар бузилгани бўйича иш юзасидан ўз фикрини билдирди.
Анри «Манчестер Сити» иши бўйича эҳтимолий жазони адолатсиз деб атади
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Терри Анри «Манчестер Сити»га молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлик ҳақидаги айбловлар юзасидан қандай жазо қўлланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ «шаҳарликлар» Англия Премер-лигасидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу иш доирасида клуб молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда.

Анрининг фикрича, агар «Манчестер Сити» Премер-лигада қоладиган бўлса, клубга қўлланадиган жазо футбол тарихидаги энг адолатсиз қарорлардан бири бўлиши мумкин. Собиқ ҳужумчи бу борадаги фикрларини Topskills Sports UK ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали келтирган.

«Агар қандайдир қарор «Сити»ни Премер-лигада қолдирса, бу футболдаги 100 йиллик тарих давомида энг адолатсиз жазо бўлади. Даромадларни ошириб кўрсатиш, сохта шартномалардан фойдаланиш ва фақат футбол чўққисида қолиш учун ёлғон молиявий маълумот тақдим этиш — мана шу адолатсизликдир», — деди Анри.

Маълумот учун, «Манчестер Сити»га қўйилган молиявий қоидабузарликлар бўйича иш юзасидан якуний қарор ҳали эълон қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар