Осиё ўйинлари футбол турнирида эркаклар ўртасидаги баҳсларда финалчилар номи маълум бўлди.
Иккинчи яримфинал баҳсида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 жамоаси Японияга қарши беллашди. Ўйинда дастлабки гол 8-дақиқада Сардор Баҳрамов ҳисобига ёзилди.
Иккинчи бўлимда японияликлар жуда кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Натижада 88-дақиқага келиб, «кунчиқар юрт» вакиллари ҳисобни тенглаштиришди. Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Қўшимча икки бўлимда ҳам жамоалар гош ура олишмади. Натижада ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда 9:8 ҳисобида японияликлар ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Шу тариқа, Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар жамоаси финалга чиқа олмади. Ҳал қилувчи баҳсда эса Япония ва Жанубий Кореяга ўзаро беллашади.
Осиё ўйинлари. Яримфинал
Ўзбекистон – Япония 1:1 (пен: 8:9)
Голлар: Сардорбек Баҳрамов 8 – Ишибаши 88
Ўзбекистон: 21. Муратбаев, 2. Хамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 7. Баҳрамов, 9.Саиднуруллаев (Ибраимов, 13), 10. Ўринбоев (Хайруллаев, 66), 11. Жумаев (Шодибоев, 85), 13. Тўлқинбеков, 14. Файзуллаев, 19. Каримов (Абдуназаров, 86).
Япония – Писано, Фуруя, Ишибаши (Шимамото, 62), Иши, Ишиватари, Косуги, Мишиваки, Мори (Умеки, 64), Нагано, Цушия, Ясуда (Озеки, 62).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади