Live
2
Ўзбек

Каримов: «Рақобат яхши нарса»

Футбол
30 сентябр, 09:50
    2
Ҳимоячи Швейцария чемпионатидаги тиғиз тақвим ва клубдаги рақобат ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Каримов: «Рақобат яхши нарса»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Лугано» клуби ҳимоячиси Беҳрузбек Каримов журналистлар саволларига жавоб берди.

Ёш футболчи Швейцария чемпионатидаги тиғиз тақвим ва клубдаги рақобат ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Фабио Каннаваро интенсивлик ҳақида кўп гапиради. Жисмоний жиҳатдан Суперлигада вазият яхши эмас деб. Швейцарияда бу билан боғлиқ вазият қандай?
Швейцарияда ҳар 3-4 кунда ўйин бўлади ва бу борада муаммо йўқ. Ҳар ҳолда «Лугано»да умуман ундай муаммо йўқ.

«Лугано»даги италиялик футболчи билан рақобат ҳақида нима дея оласиз? Битта нуқтада ўйнайсизлар, у тажрибалироқ эди, аммо охирги вақтларда бу курашда ютиб чиқаётгандексиз...
Рақобат яхши нарса. Мен уни аввалдан кузатардим, билардим. Занотти билан ўртоқмиз, орамизда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Айтганимдек, рақобат яхши нарса. У ҳам тўғри тушуниб ҳаракат қилмоқда, мен ҳам ўз навбатида ҳаракат қиляпман. Лекин ўйинлар таъкидлаганимдек бир-бирига жуда яқин шунинг учун унда ҳам, менда етарлича имконият бўлади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар