Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити» таслим бўлмаган, клуб айбсизлигини исботлашига ишонмоқда — The Athletic

Футбол
30 сентябр, 08:33
Инглиз клуби раҳбарияти вазиятни ўнглашига ишончи комил.
«Манчестер Сити» таслим бўлмаган, клуб айбсизлигини исботлашига ишонмоқда — The Athletic
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» раҳбарияти молиявий қонунбузарликлар бўйича ўз айбсизлигини исботлай олишига ҳали ҳам ишонмоқда. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн The Athletic подкастида маълум қилди.

Маълумот учун, аввалроқ, мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топган эди.

Журналистнинг таъкидлашича, тарихда бундай ишнинг ҳеч бир аналоги йўқ ва терговнинг якуний натижаси қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Таъкидланишича, «Манчестер Сити» клуби 2 октябр, жума кунигача апелляция бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Сити» учун якуний жазо ҳали белгиланмаган. Турли версияларга кўра, клубга турли даражадаги санкциялар таҳдид солиши мумкин: очколар олиб ташлашдан тортиб, АПЛдан четлатишгача.

Аввалроқ, ушбу маш-машалар фонида клуб дарвозабони Доннарумма Манчестерни тарк этиб, Италияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар