«Манчестер Юнайтед» ва Ирландия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Рой Кин «Манчестер Сити»нинг Англия Премер-лигаси молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Улар бу кўплаб одамларга қаттиқ зарба бўлишини билишарди, лекин барибир шундай қилишди. Агар мен футболчи бўлганимда, бу медалларни 100% ахлат қутисига ташлаб юборган бўлардим. Ахир бошқачасига бўлиши ҳам мумкинми? Бу ғирромлик-ку.
Улар майднда ғалаба қозонишди, чунки парда ортида ғирромлик кетаётган эди», — дея Киннинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «шаҳарликлар» АПЛ молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ деярли барча айбловлар бўйича (биттасидан ташқари) айбдор деб топилди. 2023 йил феврал ойида АПЛ «Сити»ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда 115 та турли молиявий қоидабузарликларда айблаган эди. Кейинчалик The Times газетаси гап 115 та эмас, балки 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётгани ҳақида хабар берди: Премер-лига айбловларни эндигина эълон қилганида, баъзи қоидалар бўйича чалкашликлар юзага келган эди.