Бугун
22
Ўзбек

Ракитич «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар учлигини айтди

Футбол
30 сентябр, 04:53
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни Лондон шаҳрида ўтказилади.
Ракитич «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар учлигини айтди
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Иван Ракитич «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан иборат учликни айтди.

«Бу учликка икки нафар испаниялик футболчини киритардим. Гарчи мен Олисени бошқалардан устун кўрсам ҳам вазиятга реал баҳо беришни истайман. Унда ўзига хос нимадир бор, аммо у жаҳон чемпионатини идеал ўтказмади. Бу учликка Ямал ва Родрини киритган бўлардим», — дея Ракитичнинг сўзларидан келтиради Mundo Deportivo нашри.

Маълумот учун, 8 сентябр куни France Football журнали 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни Лондон шаҳрида ўтказилади. Бу маросим «Олтин тўп» тарихидаги 70-юбилей тадбири бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб ФИФА рейтингидаги кучли 100 таликка кирувчи мамлакатлардан 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш натижасига кўра аниқланади.

Бугунги янгиликлар