«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Сити»га қўйилган молиявий қоидабузарлик айбловлари ҳақида фикр билдирди.
Мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топди. Клуб эса ҳамон барча айбловларни рад этиб келмоқда.
«Мен шокдаман, аммо шу билан бирга ҳайрон ҳам эмасман. Улар айбдор эканини доим билардим. Бунинг иккита оддий сабаби бор. Биринчидан, «Манчестер Сити»нинг тижорий даромадлар бўйича «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ёки «Реал» даражасига чиқиши имконсиз эди. Улар йиллар давомида шунча миқдорда даромад олаётганини таъкидлаб келишди. Аммо клуб қандай муваффақиятларга эришмасин, бунинг иложи йўқ.
Иккинчидан, улар кеча ҳам, шу вақт мобайнида ҳам «ҳеч қандай ёмон иш қилмадик» ва қўлларида «айбсизликларини исботловчи рад этиб бўлмайдиган далиллар» борлигини айтиб келишди. Ҳамма яхши билади: агар полиция сенга айблов қўйса, сенда эса айбсизлигингни исботловчи рад этиб бўлмайдиган далиллар бўлса, масала бир кун ёки бир ҳафта ичида ҳал бўлади. Бу ерда эса жараён йиллар давом этди.
Ишнинг қоидабузарликлар йўқлиги ҳақидаги баёнотларга қарамай, шунчалик узоққа чўзилганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Мен ҳайратдаман, чунки «Манчестер Сити» ортида турган улкан куч ва молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, Премер-лига судда уларни енгишига ҳеч қачон ишонмаганман.
Премер-лига эришган натижа учун унга тан бериш керак. Ғалаба ишончли кўриниши учун лига шунчаки ишни ютиши эмас, балки айнан шундай натижага эришиши — айбловларнинг 115 тасидан 114 таси бўйича ғалаба қозониши керак эди», — деди Каррагер Sky Sports эфирида.