Live
1
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея Хитойни енгиб, илк финалчига айланди

Футбол
30 сентябр, 05:58
    15
Энди кореяликларнинг финалдаги рақиби Ўзбекистон – Япония ўртасидаги баҳсда аниқланади.
Осиё ўйинлари. Жанубий Корея Хитойни енгиб, илк финалчига айланди
Фото: Getty Images

Осиё ўйинлари футбол турнирида эркаклар ўртасидаги баҳсларда биринчи финалчи номи маълум бўлди.

Яримфиналнинг илк баҳсида Жанубий Корея Хитойга қарши беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Хитой биринчи бўлиб очди. 33-дақиқада эса Жанубий Корея вакили Ли Ён Жун бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда кореяликлар барибир гол уришди. 82-дақиқада Бае Жун Ҳо финал йўлланмасини тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Жанубий Корея Осиё ўйинлари тарихида кетма-кет тўртинчи бор футбол финалига чиқди. Энди кореяликларнинг финалдаги рақиби Ўзбекистон – Япония ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Осиё ўйинлари. Яримфинал
Жанубий Корея – Хитой 2:1
Голлар:
Ли Ён Жун 33, Баэ Жун Ҳо 82 – Ван Юй Вэй 23.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар